Бош саҳифа / Янгиликлар / ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади:

Ҳурматли андижонликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!!!

Жорий йилнинг 29 июлидан 13 августига қадар ҳар куни соат 8:00 ҳамда соат 15:00 да 2019—2020 ўқув йили учун  олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. 
Шу муносабати билан тест синови бўлиб ўтадиган жойларда транспорт қатновини камайтириш, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида, Андижон шаҳар Мустақиллик кўчасини Марс кафеси олдидан Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси чорраҳасигача, Юлдош Отабеков кўчасининг АДТИ клиникаси чорраҳасидан кўп тармоқли тиббиёт маркази олдигача, шунингдек Бобур шоҳ кўчасини Андижон давлат университети Хорижий тиллар факультети (собиқ тиллар институти биноси) ён атрофидаги кўчаларни белгиланган тартибда вақтинчалик тўсиш кўзда тутилган.     
Шу сабабли Андижон шаҳри ҳудудида вақтинчалик ҳаракат тўхтатилган кўчаларда автомобиллардан ҳаракатланишда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишларини сўраймиз. 
Андижон вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан имтиҳон кунлари йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат транспорти билан боғлиқ кўнгилсизликлар юзага келмаслиги учун тест синовлари бўлиб ўтадиган муассасалар атрофида йўлларнинг вақтинчалик  ёпилиши муносабати билан қўшимча чоралар белгиланиши ҳам режалаштирилган.

Охирги ўзгариш: 29/07/2019 12:44 Кўрилганлиги: 354
 
Жами мурожаатлар: 1359 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 267 (20%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 89
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг