Бош саҳифа / Янгиликлар / Дилларда жўш урар фахр туйғуси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Дилларда жўш урар фахр туйғуси

Қисқа вақт ичида турли соҳаларда, жумладан, таълим соҳасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юритимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, Қуролли кучлар тизимидаги ислоҳотлар, Миллий армиямизнинг салоҳияти акс эттирилган, шунингдек, бугунги кунда дунёнинг давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган қисқа метражли фильм, слайд-шоулар намойиш этилди.







Жиззах вилоятида ўтказилган “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида зафарли ўринларни эгаллаган йигит-қизлар давра айланганларида барча ёшлар улар каби муваффақиятлар қозониш ва фахр-ифтихор туйғуларини яна бир бор ҳис қилганлари рост.

Бугунги кунда болалар спортига алоҳида аҳамият берилаётгани бежиз эмас. Спортнинг қай бир йўналишини олмайлик, эришилаётган ютуқлар салмоғи ортиб бораётганини кўрамиз. Жажжи кичкинтойлар кураш, бокс, каратэ, таэквондо, қиличбозлик томошаларини кўрсатдилар. Нафосат маликалари бўлган бадиий гимнастикачиларимизнинг назокатли ҳаракатлари ўзбек қизларига хос гўзалликни акс эттирди.

Саҳнада Миллий Армиямизнинг ҳарбийлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилганида сарҳадларимиз ана шундай хушёр, жанговор шай ўғлонлар қўлида эканлигидан кўнгиллар хотиржам тортди.



Ўйингоҳ бўйлаб шоирлар Умида Абдуазимова, Бобур Бобомурод, қизиқчилар Валижон Шамшиев, Шукрулло Исроилов ва халқимиз суйган санъаткорлардан талайгинаси яна бир бор эл хизматида бўлдилар.

Андижон фарзанди Валижон Шамшиев қучоқ очиб югурганида, ғайрат билан ўйнаганида ҳамюртлари гулдурос қарсаклар билан кутиб олдилар. У эса кулдира-кулдира

«Қўлни қўлга беринг, эй ёшлар, буюк келажакни бирга қурамиз,» дея даъват этди.

- Андижон ёшлари тадбиркор. Тарғибот гуруҳи билан ҳар гал келар эканман йилдан-йилга уларнинг эришаётган марралари юксаклигидан қувонаман. Мушти билан дунёни лол қолдирган Ҳасанбой Дўсматов, билагидаги кучи билан дунё олқишига сазовор бўлган Руслан Нурудинов сингари андижонликлар қаторида мен-Валижон Шамшиев ҳам борлигидан фахрланаман.( кулади).



Қўшиқлар шўх яллаларга, рақсларга уланди. Юртбошимиз эътироф этганларидек, мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчилик, тўсиқ ва синовларни ўз кучи ва иродаси билан енгиб ўтишга қодир. Бу кўтаринкиликда давом этаётган тарғибот тадбирлари давомида одамларнинг кайфияти, олдиларига қўйган улкан мақсадларига мос равишдаги эзгу ҳаракатларида яққол акс этди.


Киритилган вақти: 29/06/2017 08:53 Кўрилганлиги: 3759
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 153
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг