Бош саҳифа / Янгиликлар / БУНЁДКОРЛАР БАЙРАМИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

БУНЁДКОРЛАР БАЙРАМИ

Жорий йилда Андижон вилоятида бир триллион 720 миллиард сўм ҳажмидаги қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши кўзда тутилган.


Президентимизнинг 2017 йил 7 августдаги фармони билан август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланган. Бу бежизга эмас, зеро яқин уч йил давомида мамлакатимизда бўлгани каби Андижонда ҳам бунёдкорлик кенг қулоч ёзди. Ҳудуд учун долзарб аҳамият касб этган кўпқаватли уйлар, намунавий лойиҳадаги тураржойлар, ижтимоий-маиший ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари жадал суръатларда барпо қилинди ва бу йўналишдаги ишлар изчил давом этяпти.

Янги ўқув йилига 78 та умумтаълим мактаблари, 55 та мактабгача таълим муассасалари ишга туширилади. Қурилиш-таъмирлаш ишлари 64 та соғлиқни сақлаш объектларида олиб борилаяпти. Жорий йилда намунавий лойиҳалар асосида 1550 та арзон уй-жойлар, 14 та кўпқаватли уйлар фойдаланишга топширилади. Йўлсозлар, электр, газ ва сувоқава тизими мутахассислари томонидан ҳам катта ҳажмдаги ишлар бажарилмоқда. “Обод қишлоқ” дастурига киритилган 42 та қишлоқ аҳолисининг маданий-маиший шароитларини яхшилаш учун 282,8 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига 12 мингдан ортиқ аҳоли уй-жойлари ҳамда 35 та кўпқаватли уйлар таъмирланмоқда. 284 км. ичимлик суви, 178 км. электр тармоқлари тортиш, 143 та трансформатор таъмирлаш, 47 км. узунликда табиий газ тармоқлари мукаммал таъмирлаш, 462 км ички хўжалик йўлларини таъмирлаш, 62 та ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш режа қилинган. Бугунги кунда ушбу дастур асосида барча йўналишларда ишлар якунига етказиляпти.

Соҳа ходимларининг касб байрамига бағишлаб Андижон шаҳридаги “Ўзбекистон” тантаналар саройида ташкил этилган байрам кечасида бунёдкорлар шарафига кўплаб илиқ гаплар айтилди. “Тинчлик ва барқарорлик бор жойда бунёдкорлик ривожланади”, деди ўз сўзида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов. Қурувчиларимиз Мустақилликни муносиб кутиб олиш ҳаракатида. Байрам арафасида умумий қиймати 1 триллион 125 миллиард сўм бўлган 225 та ижтимоий соҳа, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланишга топширилади. Натижада қарийб 5 мингта янги иш ўрни яратилади.

Байрам кечасида соҳадаги илғор ташкилотлар, донгдор қурувчилар вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.



Киритилган вақти: 10/08/2019 15:48 Кўрилганлиги: 279
 
Жами мурожаатлар: 1357 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 265 (20%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 75
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг