Бош саҳифа / Янгиликлар / Бобур – шарқона одоб намоёндаси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Бобур – шарқона одоб намоёндаси

Андижонда “Шоир ва мутафаккир олим, шарқона одоб намоёндаси З.М.Бобурнинг ҳаёти ва ижоди” мавзусида минтақавий конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йил Андижон вилоятида Заҳириддин Муҳаммад Бобур йили деб номланиши муносабати билан вилоятда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган эди.

Унга мувофиқ ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш мақсадида ўтказилган мазкур минтақавий конференцияда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг фаол ёшлари иштирок этдилар.


Тадбир қатнашчилари дастлаб Андижон шаҳридаги Бобур майдонида улкан салтанат асосчиси, шоир ва саркарда ҳайкали пойига гулдасталар қўйиб, буюк бобокалонимиз хотирасини ёд этдилар.


Шундан сўнг иштирокчилар шоирнинг “Боғи Бобур”даги муқаддас рамзий қабрини зиёрат қилишиб, унинг маънавий-маданий мероси жойлашган музейга ташриф буюришди. Фонд раиси Зокиржон Машрабов билан учрашув чоғида Бобур ва Бобурийлар тарихига оид янги ва қимматли маълумотларга эга бўлдилар. Бобур халқаро жамғармаси томонидан семинар қатнашчиларига эсдалик учун китоблар тарқатилди.

Дастур доирасида Андижон давлат университетида шўъбаларга бўлиниб ўтказилган конференция давомида Мирзо Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган маърузалар қилинди. Талаба-ёшлар ижросида ғазаллар ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир иштирокчилари Андижоннинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

манбаа auz.uz





Киритилган вақти: 13/02/2017 12:18 Кўрилганлиги: 4421
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 156
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг