Бош саҳифа / Янгиликлар / Бизнесга илк қадам
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Бизнесга илк қадам

Андижон иқтисодиёт коллежида "Камолот" ЁИҲ Андижон шаҳри кенгаши томонидан шаҳримиздаги ўрта махсус, каcб-ҳунар коллежи ва академик лицейлардаги бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда иқтисодиёт фани ўқитувчилари учун "Менинг бизнес ғоям" лойиҳаси доирасида "Тадбиркорликка илк қадам" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.


Семинарнинг асосий мақсади ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликдаги малака ва кўникмаларини ошириш, жамиятда ўз ўрнини топишига, интеллектуал ва маънавий ривожланишига, билимини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётда фаол иштирокини таъминлашга қаратилди.

Лойиҳа доирасида коллеж битирувчилари ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга ҳукуматимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун жорий этилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш учун тавсиялар берилди, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан таништирилди. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли микрокредитлар олиш бўйича савол-жавоблар ўтказилди.



Киритилган вақти: 02/03/2017 13:05 Кўрилганлиги: 4282
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 176
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг