Бош саҳифа / Янгиликлар / Бир гуруҳ аёллар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ва вилоят ҳокимининг фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Бир гуруҳ аёллар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони ва вилоят ҳокимининг фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланди

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини оширишга, уларнинг ижодий ва бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.



вилоятимизнинг ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган 18 нафар аёлларимиз “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.



Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги самарали меҳнатлари ҳамда "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан 29 нафар хотин-қизлар вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.




Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Киритилган вақти: 09/03/2020 15:42 Кўрилганлиги: 3355
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 105
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг