Бош саҳифа / Янгиликлар / АСАКАДА ИНТЕНСИВ РАВИШДА ҚУЛУПНАЙ ЕТИШТИРИЛАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АСАКАДА ИНТЕНСИВ РАВИШДА ҚУЛУПНАЙ ЕТИШТИРИЛАДИ

Корея  Республикасининг Кунсан шаҳридан бир гуруҳ инвесторлар вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қабулида бўлишди.

 






Корея делегация вакиллари Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларини қайта тайёрлашда ҳамкорлик қилиш,  вилоятга замонавий қишлоқ хўжалик ускуна ва техникаларини олиб кириш, Корея технологияси асосида интенсив боғлар ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлаш масалаларида ташриф буюришди. Шунингдек, Асака туманида иссиқхоналар барпо этиш ва у ерда интенсив равишда қулупнай етиштириш бўйича  1 млн. АҚШ доллари миқдорида  инвестиция киритиш истагини билдирдилар.

 Музокара ва фикрлар алмашинувидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Корея Республикаси Кунсан қишлоқ хўжалиги технологиялари маркази директори  Лае Бюнг Ким  томонидан ҳамкорлик ва англашув меморандуми имзоланди.

                                                                                                 

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати

 



Киритилган вақти: 28/06/2019 17:11 Кўрилганлиги: 457
 
Жами мурожаатлар: 1360 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 268 (20%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 83
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг