Бош саҳифа / Янгиликлар / «АНОР-2018»: КУЧЛИЛАР САРАЛАНДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«АНОР-2018»: КУЧЛИЛАР САРАЛАНДИ

Андижонда «Анор-2018» миллий танлови вилоят босқичи ғолиблари тақдирландилар.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар, Банклар ассоциациялари, Марказий банк вилоят бошқаруви ҳамкорлигида хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини юксалтириш, ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, битирувчи қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида ўтказилган танловнинг вилоят босқичида 21 нафар хотин-қиз иштирок этди.











- Марказимиз 2015 йилда ташкил этилган. Ўшанда икки нафар ўқитувчи ва 40 нафар ўқувчи билан иш бошлаганмиз, - дейди Андижон шаҳридаги нодавлат “Billi” болалар маркази ижрочи директори Хуршида Камолиддинова. - Ҳозирга келиб марказда 30 нафардан ортиқ педагоглар ўқувчиларга ментал арифметика, инглиз ва рус тиллари бўйича таълим бериб келмоқда. Шунингдек, спортнинг каратэ, таэквондо, бадиий гимнастика йўналишлари бўйича тўгаракларимиз ҳам фаолият кўрсатади. Келгусида хусусий мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаби, “Она ва бола", “Мутахассислар тайёрлаш" марказлари фаолиятини йўлга қўйиш истагидаман.

Тадбир доирасида энг яхши кўрсаткичларга эришган, пухта асосланган инновацион лойиҳаларни тақдим этган хотин-қизларга кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.



Киритилган вақти: 11/09/2018 18:36 Кўрилганлиги: 3225
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 244
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг