Бош саҳифа / Янгиликлар / ЁЛҒОН МУРОЖААТ ФОШ ЭТИЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ЁЛҒОН МУРОЖААТ ФОШ ЭТИЛДИ

Вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоғига Асака тумани Қайрағоч МФЙ 59-уйда яшовчи фуқаро Фотимахон Абдурахимова томонидан “Суюлтирилган газ балони билан таъминланмаганлиги бўйича” мурожаат келиб тушган эди.

Мурожаатчи хонадонига вилоят ҳокими Матбуот котиби М.Ботиров Асака тумани ҳокими Э.Якубов билан биргаликда масалани ўрганиш учун бордилар. Масала белгиланган тартибда ўрганилиб чиқилди.

Ўрганишлар мурожаат сохта бўлганини тасдиқлади. “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ туман филиали раҳбари Ж.Исмоиловнинг фикрига кўра, фуқаро Ф.Абдураҳимова 2014 йил 28 июль куни тузилган1041-сонли шартномага асосан суюлтирилган газдан фойдаланиб келмоқда. Фуқаронинг хонадонига борилганда, ушбу ҳолат исботини топди. Ўз навбатида фуқаро томонидан ижтимоий тармоққа тушунмовчилик юзасидан маълумот юборилгани маълум қилинди. 

Шунингдек, мурожаатда келтирилган моддий кўмак юзасидан сўралган ёрдам Қайрағоч МФЙ мутасаддилари томонидан атрофлича ўрганилди. Аниқланишича, 2018 йил “Обод қишлоқ” дастури доирасида Ф.Абдураҳимованинг хонадони фасад қисми таъмирлаб берилган, ички хоналарда турмуш ўртоғининг “Қариндошларим билан ремонт қилиб оламиз, қурилиш материаллари олиб берсанглар бўлди” деган важи билан қурилиш-таъмир ишлари олиб борилмаган, қум, оҳак каби қурилиш маҳсулотлари етказиб берилганлигига қарамасдан қурилиш-таъмир ишлари якунланмаган. 




Ўтган давр мобайнида Ф.Абдураҳимованинг фарзандларига 14 ёшгача болалар пули берилгани, ҳозирда турмуш ўртоги М.Маъмадалиевга моддий ёрдам нафақа тайинланганлиги маълум қилинди.

Мурожаатда келтирилган моддий кўмак бўйича муаммо туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинганлиги маълум қилинди. 

Маълумот учун шу кунларда Ф.Абдураҳимова иккита фарзанди билан шифохонада соғлиги тикланаётганлигини, хонадон тўлиқ таъмирдан чиқарилаётганлигини билдирамиз. 

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати бу масалага яна қайтади. 





Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 21/11/2019 12:38 Кўрилганлиги: 2649
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 181
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг