Бош саҳифа / Янгиликлар / Яратилаётган қулайликлар - халқимиз учун
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Яратилаётган қулайликлар - халқимиз учун

Бугун вилоятимизнинг қай ҳудудига борманг олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари қишлоғу маҳаллаларнинг янада кўркамлашувига хизмат қилмоқда.

Энг чекка қишлоқларда ҳам жойлашган деҳқон бозорларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари эса нафақат тадбиркорларнинг, балки аҳоли вакилларига ҳам қулайликларни яратмоқда.

Пахтаобод туманининг Маданият қишлоғи аҳолиси бир неча йилдирки кўримсиз ҳолатдаги деҳқон бозоридан фойдаланишар эди. Қишлоқдаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли қишда лой, ёзда чанг ичида олди-сотди қилган. Гоҳида эса тирикчилик ғамида Қирғизистон чегарасини босиб ўтишга мажбур бўлишарди. Бозорда савдо-сотиқ учун павильон ёки расталар бўлмагани сабабли деҳқонлар ўз томорқасида етиштирган мева-сабзавотларини ерда ўтириб сотиб кетишга мажбур эди.




Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилоят бошқармаси, туман бўлими, Вилоят бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси ҳамда туман ҳокимлигининг амалий кўмаги билан жорий йил бошидан бошлаб, бозорда тўлиқ таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Янги расталар қурилиб, замонавий бозор барпо этилди.

Ушбу савдо шаҳобчасида айни пайтда олиб борилаётган қурилиш ишларини якунланиб бормоқда. Яқин кунларда маданиятликлар учун ушбу бозорча фойдаланишга топширилади.



Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram



Охирги ўзгариш: 20/11/2019 16:19 Кўрилганлиги: 2775
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг