Бош саҳифа / Янгиликлар / Расмий баёнот
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Расмий баёнот

“Facebook” ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Акром Маҳмудов саҳифаси орқали 28 октябрь куни тарқалган  видеомурожаат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади:

Ижтимоий тармоқда видеомурожаат йўллаган аёллар Хамрақулова Гавҳарой Саиджановна ҳамда унинг  қизи Хамроқулова Гулираъно Хатамбековналар  Жалақудуқ тумани, "Қатортол" қишлоғи, Хамзаобод кўчаси, 16-уйда истиқомат қилишади.

2013 йилда Гавҳарой Хамрақулованинг акаси Хамрақулов Қобилжон вафот этганидан буён акасининг турмуш ўртоғи, Жалақудуқ тумани Бирлашган МФЙ, Савоб кўчаси 30-уйда яшовчи, 1976 йилда туғилган Бакиева Муқаддам Абдуваситовна билан уй-жой талашиб келади.

 Гавҳарой Хамрақулова Муқаддам Бакиевани 2018 йилда одам ўлдиришда айблаб, акасидан қолган уйга эгалик қилиш мақсадида  унга нисбатан ариза ёзган. Ушбу аризаси туман ИИБ томонидан кўриб чиқилиб, аризаси асоссиз эканлиги сабабли Хамрақулова Гавҳарой Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) тартибида маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, 2019 йилнинг январ ойида тўпланган ҳужжатларга кўра, Қўрғонтепа тумани прокуратураси томонидан Гавҳарой Хамрақуловага нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг  139-моддаси (туҳмат) билан жиноят иши қўзғатилган.  

2019 йилнинг 27 май куни Хамрақулова Гавхарой ва  унинг қизи Хамроқулова Гулираънолар биргаликда Хўжаобод туманида вилоят ҳокимининг қурувчилар билан сайёр йиғилиш ўтказишидан хабар топиб, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолат юзасидан шикоят қилмоқчи бўлиб борган. Вилоят ҳокимининг қабулига  тартиб интизомга амал қилмасдан, навбатсиз кирмоқчи бўлиб, бу жойда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимларини навбат билан вилоят раҳбарини қабулига кириш кераклиги тўғрисидаги огоҳлантиришларига нисбатан уларни уятли сўзлар билан хақоратлагани ҳамда жамоат тартибини бузганлиги учун ушбу фуқароларга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилган ва  Хамрақулова Гавҳарой  ва унинг қизи Хамроқулова Гулираъноларга нисбатан Хўжаобод тумани Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддалари (бўйсунмаслик) тартибида суд жараёни ўтказилган ҳамда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан Хўжаобод тумани Маъмурий ишлар бўйича суди раиси томонидан уларнинг ҳар бирига ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.  

 

P.S. Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар. (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-модда)


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.


www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 29/10/2019 21:01 Кўрилганлиги: 612
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 69
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг