Бош саҳифа / Янгиликлар / Мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмайди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Мурожаатлар эътиборсиз қолдирилмайди

Фуқаро Отабек Ҳамидовнинг қилган мурожаатлари жавобсиз қолаётгани юзасидан ижтимоий тармоқда "Мана ўша Вазирлар Махкамасидан Андижон вилояти Хокимлигига юборилган мактуб. Мана эртага роппа-роса 2-ой, 6 кун бўлади мактуб жонкуяр Андижон вилояти Хокимлигига келганига. Шу масалани сайтингизда ёритиб беринг илтимос." мазмунида қолдирган мурожаати юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати ўз муносабатини билдиради.

Фуқаро Отабек Ҳамидовнинг 2019 йил 28 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг веб-сайти орқали йулланган мурожаатида, сабабларини кўрсатмасдан Ўзбекистон Республикаси Президенти қабулига киришда амалий ёрдам биришини илтимос қилган. 

Ушбу ҳолатга аниқлик киритган Асака тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг бизга билдиришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Андижон вилояти Асака туманидаги Халқ қабулхонаси мутассаддилари фуқаро Отабек Ҳамидовнинг ўзи билан шахсан суҳбатлашган. 

Маълум бўлишича, фуқаро 2018-2019 йиллар давомида туман ҳокимлиги, прокуратура ҳамда ички ишлар бўлимига бир неча бор турли мавзуларда аризалар билан мурожаат қилган бўлиб, тегишли тартибда барча мурожаатлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ва қонуности ҳужжатларига асосан қатъий тартибда жавоб хатларини олган.

Ўтказилган суҳбат давомида, муаллиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабулига кириш сабабларини фақат қабул вақтида билдиришини айтиб ўтган.

Фуқаро Отабек Ҳамидов, юқоридаги ўз жавобларидан қониқмаган аризалари юзасидан ушбу идораларга ёки улардан юқори турувчи органларга шикоят тартибида ёки такрорий шаклда мурожаат қилмагани маълум бўлди. 

Шу ўринда айтиш жоизки, агар фуқаролар билдирлиган мурожаатларидан қониқарли жавоб ололмасалар ёки муносабат билдиришда қонун бузулиш ҳолатлари содир бўлса, мурожаат қилган ташкилотларининг юқори турувчи органларига, шунингдек, суд ҳайъатига шикоят йўли билан мурожаат қилишлари мумкин. 





Бундан ташқари, фуқаро Отабек Ҳамидовнинг туманда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкил этилган тунги гуруҳларнинг тезкор ҳаракатларини олиб бориш учун бириктирилган “Дамас” автомашиналарини рағбатлантириш ҳақида берган таклифи бўйича  Асака тумани ИИБ томонидан суҳбат ўтказилган. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сонли қарори ҳамда Асака тумани ҳокимининг 2017 йил 18 ноябрдаги 154-ф сонли фармойишига кўра, туман ҳудудида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш жамоатчиликни кенг жалб қилиш бўйича тунги патрул гуруҳлари ташкил қилинганлиги, тунги гуруҳларнинг тезкор ҳаракатларини олиб бориш учун бириктирилган “Дамас” автомашиналарини рағбатлантириш ҳақида берган таклифи бўйича, туман ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган “Узавтодарётранс” агентлигига қарашли транспорт уюшмалари раҳбарлари туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими иштирокида мазкур таклифларни кўриб чиқиш келишиб олинган. 

Берилган таклифлар асосида, автомашиналарни жалб қилиш масаласи юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, 2019 йил 12 сентябрда туманда фаолият олиб бораётган 37 та транспорт уюшмалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилган. Йиғилиш давомида барча транспорт уюшмалари раҳбарлари билан уларнинг розилиги асосида ҳар бир уюшма ўзининг белгиланган графиги асосида жамоат тартибини сақлашлик учун ўз хиссаларини қўшишлик мақсадида тунги хизматга автомашиналарини ажратиб беришга ўз розилигини билдиришган.



Аудио ёзув



Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram



Охирги ўзгариш: 20/11/2019 16:31 Кўрилганлиги: 628
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 65
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг