Бош саҳифа / Янгиликлар / "Сувоқава" ДУКда Матбуот анжумани ўтказилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

"Сувоқава" ДУКда Матбуот анжумани ўтказилди

Андижон вилоятида 2020 йилга бориб тоза ичимлик суви етиб бормаган ҳудуднинг ўзи қолмайди. Бу ҳақида вилоят “Сувоқава” ДУК томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботига бағишланган Матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Вилоят марказидаги “Ҳамкор” бизнес марказида бўлиб ўтган анжуманда республика ва вилоят ОАВ ходимлари, корхона – ташкилотлар Матбуот хизмати вакиллари иштирок этдилар. 

Анжуман даставвалида сўз олган корхона директори Шуҳратбек Матмусаев сўнгги уч йил мобайнида ҳудудларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, аҳолининг оби ҳаётга бўлган эҳтиёжини қондириш борасида олиб борилган ишлар ҳақида ҳисобот берди. 




Андижон вилоятида 3 млн. 100 минг дан зиёд аҳолининг 2 млн. 600 минги ёки 86,2 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, 13,8 фоизи эса алтернатив ёки бошқа манбаалардан фойдаланади,-дейди корхона директори Ш. Матмусаев ўз сўзида, ичимлик сув иншоотларининг лойиҳавий қуввати бир кунга 903 минг куб метрни ташкил этиб, амалда бир кунда 627 минг куб метр ёки 69,4 фоиз қувват билан ишламоқда.

2017 йил давомида вилоят аҳоли ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида барча манбаалар ҳисобидан 34,2 млрд. сўм маблағ сарфланиб, 3 дона ичимлик сув иншооти, 34 дона ичимлик сув қудуғи ва 148 км ичимлик сув тармоғи қуриш хамда таъмирлаш ишлари амалга оширилган. 

2018 йилда эса 192 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 305 дона сув қудуғи хамда 1228 км сув тармоғи қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Яъни, 2017 йилга нисбатан тармоқ қуриш ишлари 9 баробарга кўп иш бажарилди. Ушбу ишлар натижасида 2017 йилга нисбат сув таъминоти даражаси 76 фоиздан 86,2 фоизга кўтарилишига эришилди. 2017-2018 йилларда қурилиши режалаштирилган йилдан-йилга ўтувчи объектда 3,3 млрд. сўм маблағ хисобига 2 дона резервуар, 7.5 км ичимлик сув тармоғи қуриш ишлари амалга оширилди.




Корхона раҳбари ўз маърузасида айтиб ўтган ижобий ишлар кўлами 2019 йилда янада ортади. Жумладан, ҳозирги кунгача, 63,8 млрд. сўм маблағ молиялаштирилиб, 695,6 км ичимлик сув тармоғи ва 30 дона сув қудуғи қуриш, 1 дона ичимлик сув иншооти, 15 км сув тармоғи ва 37 дона сув қудуғини реконструкция қилиш, шунингдек, 11,9 км оқава сув тармоғини қуриш ишлари амалга оширилди. Қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. 

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Жумладан, соҳа ходимлари аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашдаги ютуқ ва муаммолар, бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.




“Маҳалла” газетасининг вилоятдаги мухбири Абдумутал Абдуллаев, “Халқ сўзи” газетаси муҳаррирининг ўринбосари Абдураззоқ Каримов ҳамда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари Мирзоҳиджон Ботировлар анжуманда сўз олишиб, соҳа йўналишида қилиниши лозим бўлган вазифалар хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Матбуот анжумани ОАВ ходимлари, Матбуот хизмати вакиллари ҳамда соҳа ходимларининг ҳамкорликдаги фаолиятини янада шакллантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.





Андижон вилоят ҳокимлиги

Матбуот хизмати

www.andijan.uz

------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Охирги ўзгариш: 19/11/2019 21:53 Кўрилганлиги: 736
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 67
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг