Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон шаҳрида яна бир кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон шаҳрида яна бир кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди

Кўп қаватли уйларни фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этган вилоят раҳбари дастлаб ҳудудни кўкаламзорлаштириш, саранжом-саришта қилишга муносиб ҳисса қўшган ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан учрашиб, уларнинг меҳнатини юксак баҳолаган ҳолда уларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Юртимизнинг ривожида ҳар бир соҳа вакиллари  муносиб эътирофга лойиқлигини таъкидлаб ўтди.





Шундан сўнг етти қаватли 168 хонадонни ўз бағрига сиғдира олган кўркам, замонавий ва ҳар томонлама қулай турар жойларнинг фойдаланиш маросимида сўз олди. Вилоят раҳбари ўз сўзида майдони бўйича энг кичик, аҳоли зичлиги бўйича пешқадам бўлган ҳудудда айнан кўп қаватли турар жойлар фуқароларнинг уйларга бўлган эҳтиёжини қондиришини таъкидлади ва янги хонадонларда уй тўйларини нишонлаётган юртдошларимизни табриклади.




Рамзий тасма қирқилгач, вилоят раҳбари янги хонадонга кўчиб чиққан юртдошларимизнинг уйида бўлиб, уларнинг қувончига шерик бўлди. 

“Хакан авто инвест” масъулияти чекланган жамият томонидан бунёд этилган мазкур турар жойларда юртдошларимиз учун барча шароитлар муҳайё қилинганини айтиб ўтиш жоиз. Кенг ва ёруғ хоналар, иссиқлик тизими, хуллас, барча-барчаси талаб даражасида. 




Бир сўз билан айтганда, ушбу маросим ҳақиқий тантанага айланиб кетди. Юртимизга шундай байрамлар, уй тўйлари ярашади, албатта. Вилоят ҳокими билан учрашуви давомида маҳаллий аҳоли ҳам бундай имконият, имтиёз, эътибору эътирофдан мамнун бўлган ҳолда қўлларини дуога очиб, мутасаддиларнинг бу каби хайрли ишлари янада бардавом бўлишини тиладилар. 




Лойиҳавий қиймати 11 миллиард сўмни ташкил этган ва шаҳримиз кўркига кўрк, ҳуснига ҳусн қўшган турар жойларни қуриш ишлари давом этмоқда. Албатта, бу халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаш, турмуш тарзи ва фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.




Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Охирги ўзгариш: 15/11/2019 21:55 Кўрилганлиги: 2895
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг