Бош саҳифа / Янгиликлар / Аёл ростдан ҳам кўчага қувилганмиди?
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Аёл ростдан ҳам кўчага қувилганмиди?

Ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган “Аёл уч боласи билан аввал молхонага жойлаштирилди, кейин кўчага ҳайдаб чиқарилди” сарлавҳали видео мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб вазиятга ойдинлик киритилди, бу ҳақида Марҳамат туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.


Мурожаат юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлигида ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолатни тўлиқ ўрганиш мақсадида Марҳамат тумани Бобохуросон МФЙ Тошйўли маҳалласи 178-уйга борилган. Ўрганиш натижасида хонадонда  2 та оила яъни, И.Саидорипов ҳамда унинг турмушидан қайтиб келган опаси фарзандлари билан истиқомат қилишлари аниқланди. Хонадон эгаси Саидорипов Илхомжон Шокиржонович билан суҳбатлашилди.


Видео: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Аниқланишича, фуқаро Саидорипова Мунисхон Марҳамат туман ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Сотволдиева ҳамда туман “Оила маркази” раҳбари А.Марасулова ва маҳалла жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тузилган гуруҳ оилани яраштириш учун олиб борган саъйи-ҳаракатларига қарамай, турмуш ўртоғи И.Саидорипов билан оилавий келишмовчиликларни рўкач қилиб, 2019 йилнинг май ойида турмуш ўртоғи Саидорипов Илхомжон билан қонуний ажрашган.


Видео: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


И.Саидорипов турмуш ўртоғи ва 3 нафар фарзандлари учун Марҳамат тумани Мустақиллик кўчасида 2 хонали уйни ижарага олиб, юкларини кўчириб олиб борган ва уй ижараси учун пулини ҳам тўлаб келмоқда. Лекин, М.Саидорипова ижарага олинган уйда яшашга кўнмасдан, Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судига турмуш ўртоғи И.Саидориповнинг яшаш хонадони бўлган  Бобохуросон МФЙ, Тошйўли кўчаси, 178-уйга киритиб қўйишларини сўраб мурожаат қилган.


Видео: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати



Фото: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати



Фото: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Шундан сўнг, ФИБ Асака туманлараро суди қарорига асосан М.Саидорипова 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан 2019 йил 6 ноябрь куни Бобохуросон МФЙ Тошйўли кўчаси 178-уйга  МИБ ходимлари, маҳалла раиси, профилактика инспектори билан биргаликда хонадонга келишганда унга ажратилган хона яшашга яроқсиз, таъмирталаб бўлганлиги учун, И.Саидорипов бу хонани яшаш учун яроқли ҳолатга келтирилгунига қадар, вақтинча ижарага олинган уйда яшаб туришини, хонани узоғи билан 3 кун муддатда эшик, деразаларини ўрнатиб, яшаш учун яроқли бўлгандан сўнг келишини сўрашган. Лекин, М.Саидорипова бу жой яшашга яроқсиз ҳолатда бўлганлигини кўра била туриб, “шу ерда яшайвераман” деб туриб олган.



Видео: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

 


Фото: Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


2019 йил 6 ноябрь куни ижро ҳужжати бўйича ўтказилган ижро ҳаракатлари давомида М.Саидорипова ва унинг 3 нафар вояга етмаган фарзандлари ижро ҳужжатида хоналар кўрсатилмаганлиги боис, И.Саидорипов томонидан кўрсатилган хонага киритиб қўйилган. Марҳамат тумани ҳокимлиги томонидан ҳозирги кунда М.Саидорипова 3 нафар фарзандини И.Саидориповнинг хонадонидан олиб чиқиб кетиб, ўз ота-онасининг уйида яшаб келаётгани билдирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тарғибот идоралари шуғилланмоқда.

Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати юқоридаги вазиятлардан келиб чиқиб, М.Саидорипова ва унинг 3 нафар фарзандлари хабарда айтилганидек кўчада қолган жойи йўқлигини билдиради. Тарқатилган хабар асоссиз, шов-шув кўтариш мақсадида эълон қилинган.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, муаммоли ҳолатлар юзасидан бегона ижтимоий тармоқларга мурожаат қилгандан кўра, Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматига (74 223 24 18), Андижон вилоят телевидениясида ташкил этилган (74 225 00 03) ишонч рақамларимизга ёки телеграм ва фейсбук мессенжерларимизга мурожаат қилинг, албатта муносабат билдирамиз.

Биз эса мазкур мавзуга яна қайтамиз.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Охирги ўзгариш: 15/11/2019 14:31 Кўрилганлиги: 2664
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 146
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг