Бош саҳифа / Янгиликлар / МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини оширишдир. 

Хабарингиз бор, вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати қошида “Ишонч телефони” шу ойнинг 2 санасида ташкил этилди. Ушбу тизим фаолияти ҳусусида бошланғич натижалар ҳақида қуйидагиларни билдирамиз. 

Ҳафта якунига кўра, “Ишонч телефони”га жами 29 та мурожаат келиб тушган бўлса ҳозирда ушбу мурожаатларнинг 22таси яъни 75 фоиздан зиёди ижобий ҳал этилди.

Мурожаатлар асосан Андижон шаҳридан 9 та, Асака туманидан 6 та, Андижон туманидан 4 та, Балиқчи, Жалақудуқ, Олтинкўл ва Хўжаобод туманларидан 2 тадан, Бўз ҳамда Пахтаобод туманларидан эса биттадан мурожаатлар келиб тушган. Билдирилган мурожаатлар деярли барчаси ижтимоий ва комунал соҳаларга тегишли бўлиб, ўз муддатларида таъсир чораларини кўриш ва муносабат билдиришда тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бажарилган ишларимиз беками кўст дея олмаймиз, албатта. Билдирилган мурожаатларнинг жами 7 донаси ўз ечимини кутмоқда. Мутасаддилардан эса ушбу масалаларда янада масъулиятлироқ бўлишини сўраб қоламиз.

Билдирилган мурожаатларни ўз ўрнида тегишли тартибда ҳал этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги, мурожаатларга муносабатлардан ҳам кўриниб турибди.  

Ўзга ижтимоий тармоқларга мурожаат қилгандан кўра, Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати (74 223 24 18), Андижон вилоят телевидениясида ташкил этилган (74 225 00 03) ишонч рақамларимиз ҳамда телеграм ва фейсбук мессенжерларимизга халқимиз оғирини енгил қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида жамоатчилик назаридан четда қолиб кетаётган масалалар юзасидан мурожаат қилинг, албатта муносабат билдирамиз.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 12/11/2019 19:53 Кўрилганлиги: 584
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 70
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг