Бош саҳифа / Янгиликлар / Дуо билан эл кўкаради
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Дуо билан эл кўкаради

Вилоят ҳокими Булоқбоши туманидаги Баландчек маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, обод ва кўркам кўринишга келаётган кўп қаватли уйларда яшовчи юртдошларимиз билан учрашди.

Ҳудудда 12 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг кўриниши талабга жавоб бермас эди. Ноқонуний қурилишлар эса маҳалла ҳуснига доғ бўлиб тушганди.




Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан бу ерда қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Тураржойлар таъмирланиб, ташқи тандирхона ва заруратхоналар барпо этилди. Айни чоғда электр энергияси, ичимлик суви ва табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича чоралар кўрилмоқда. Маҳаллий аҳоли билан учрашуви давомида вилоят раҳбари йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар босқичма-босқич тизимли равишда ҳал этиб борилаётганини билдирди.

Бундан кўзланган асосий мақсад эса халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш эканлигини таъкидлади. Албатта, янгидан чирой очиб бораётган тураржойларда яшовчилар эса вилоят мутасаддиларининг бу борада олиб бораётган ишларидан мамнун бўлган ҳолда қўлларини дуога очиб, уларнинг хайрли ишлари бардавом бўлишини тиладилар.





Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Охирги ўзгариш: 09/11/2019 20:07 Кўрилганлиги: 2645
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 177
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг