Бош саҳифа / Янгиликлар / Тадбиркор бой бўлса, юрт гуллаб-яшнайди, ободонлашади, кишиларда эртанги кунга ишонч ортади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Тадбиркор бой бўлса, юрт гуллаб-яшнайди, ободонлашади, кишиларда эртанги кунга ишонч ортади

Вилоят ҳокими Марҳамат туманида бўлди. Обод туман дастурига киритилган ҳудудда шу пайтга қадар салмоқли ишлар амалга оширилди.

Айни пайтда ҳам фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, турмуш даражасини яхшилаш, фаровонлигини ошириш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Туман мутасаддилари билан суҳбати давомида вилоят раҳбари айнан халқни рози қилиш, ҳаётдан мамнун ҳолда умргузаронлик қилиши учун зарур шароитларни муҳайё қилиш борасида кўрсатма ва топшириқларни берди.

Вилоят раҳбари маҳаллий хотин-қизларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳалар билан танишар экан тумандаги пахтачилик кластери томонидан бунёд этилаётган тикувчилик цехида ҳам бўлди. Мазкур корхонада икки навбатда 400 нафар ишчи меҳнат қилиши кўзда тутилган. Вилоят раҳбари бунёдкорлик ишлари билан танишар экан, ишчилар учун барча зарур шароитларни яратиш, ҳудудни ҳар жиҳатдан замонавий кўринишга келтиришга алоҳида урғу берди. Бу борада олиб бориш зарур бўлган ишлар ҳақида фикр билдирди. 




Шунингдек, вилоят раҳбари туманда “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти томонидан бунёд этилган 150 ўринли “Марҳамат барака чеварлари” корхонаси, 220 нафар юртдошларимизни тегишли иш ўрни билан таъминлайдиган пойабзал ишлаб чиқариш фабрикаси сингари бир қатор лойиҳаларнинг амалга ошириш суръатлари билан яқиндан танишди.

Вилоят раҳбари тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар борасида зарур топшириқларни берди. Ишбилармонларимиз учун мамлакатимизда барча шароитлар яратилганини алоҳида таъкидлаган ҳолда уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтиб ўтди. Айнан шу тариқа фуқароларимиз бандлигини таъминлаш, оиласига ризқ-барака киришига кўмаклашиш мумкинлигини қўшимча қилди.





Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 09/11/2019 19:43 Кўрилганлиги: 634
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 69
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг