Бош саҳифа / Янгиликлар / Ёқилган хазон – саломатлик кушандаси!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ёқилган хазон – саломатлик кушандаси!

Куз мавсумида ариқлардаги чиқинди, атрофдаги хазонлар, чекка-чеккаларда ёқилаётган  хазонлар эътиборингизни тортади. Хазонларни ёқиш атроф-муҳит, инсонлар соғлигига, ўсимлик дунёсига зиён етказади.

Баъзида хазонларни тўплаб чиқинди қутиларига ташланаётганлигини, хазонларни ариққа қаратиб супурилаётганлигини гувоҳи бўламиз. Аслида бу ҳам бир фожеа! 

Табиий тўкилиш асосида барглар ер юзасига тушиб инсон ва табиат учун зарарсиз ҳолатда бўлади. Лекин биз тозаликка эришиш мақсадида қуриган баргларни тўплаб ёқиб юборамиз. Натижада баргларда тўпланган заҳарли газлар яна атмосферага чиқади. Кўпинча хазон билан бирга пластик идишлар, полиэтилен пакетлар ҳам қўшиб ёқилади ва натижада ўзига хос "заҳарли коктейл" пайдо бўлади.

Қуриган барглар ёқилганда ҳосил бўладиган тутундан минглаб одамлар нафас олиб саломатлигини хавф остига қўяди. Биринчи навбатда, бундан одамнинг ўпка тизими зарарланади. Заҳарли моддалар қон орқали бутун танага тарқаб, буйрак, жигар, бош мия ва асаб тизимига катта зарар етказади. Айниқса, бу болалар учун жуда ҳам зарарли!

Қуриган майса ва баргларни ёқиш натижасида тупроқ қатламининг фойдали микроорганизмлари – ёмғир чувалчанглари, майда ҳашаротлар нобуд бўлади. Майсаларга ўт қўйилса, олов жуда тез тарқалиб, бошқариб бўлмай кучга айланади, натижада дарахтлар, ўрмон ва уйларни кулини кўкка совуриши ҳеч гап эмас.

Кузда дарахтлардан тўкиладиган сарғайган баргларни ерга кўмилса, келгуси баҳор учун фойдали ўғит бўлади. Йиғилган баргларни қопларга солиб қиш давомида кутилса, улар чириб компосга айланади. Тажрибали боғбонлар кузда махсус чуқурлар қазиб, тўкилган баргларни шу чуқурларга кўмиб, устидан тупроқ тортишади. Баҳорда чуқур усти очилиб, тайёр бўлган чириндидан дарахтларга ўғит сифатида фойдаланишади.


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 08/11/2019 13:50 Кўрилганлиги: 2773
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 101
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг