Бош саҳифа / Янгиликлар / Аҳолини электр энергиясига алоқадор мурожаатларига муносабат
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Аҳолини электр энергиясига алоқадор мурожаатларига муносабат

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида вилоятимизда барча соҳаларда муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимининг Telegram, Facebook мессенжери саҳифасига ҳамда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати ишонч рақамига аҳолини электр энергиясига алоқадор мурожаатлари келиб тушмоқда.


Хўш, келиб тушган мурожаатларга Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖнинг муносабати қандай:         

     Бугунги саҳифамиз "Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамиятига оид муаммоларга бағишланади.        

     Вилоят ҳокимининг telegram мессенжерига Бўз тумани Абдулла Қаҳҳор кўчаси 4-уйда яшовчи фуқаро Жалолова Муаззамхон хонадонининг олдида ёғоч таянч носоз ҳолатдалиги хақида мурожаат қилган. Бўз туман электр таъминоти корхонаси муҳандис-техник ходимлари томонидан ўрганиб, Гузар МФЙ Абдулла Қаҳҳор кўчаси 35/10 кВли ПС Насриддинбекдан чиқувчи 10 кВ кучланишли “Ўрмон” электр узатиш тармоғига уланган қуввати 160 кВА бўлган 97-сонли трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланиши маълум бўлди. Хонадон олдида жойлашган 0,4 кВли ёғоч таянч ҳақиқатдан ҳам маънавий  яроқсиз ҳолатдалиги аниқланди ва ушбу носоз ёғоч таянч ўрнига янги темир бетон таянч олиб келиб ўрнатилди ва мурожаат тўлиқ бартараф этилди.    



Марҳамат тумани Бўри-боши МФЙ Орол кўчасида яшовчи фуқаро Хамдамов Бахромжон маҳаллада сим ёғочлар носозлиги тўғрисида мурожаат қилган.

Мурожаатда кўрсатиб ўтган маҳалла Фидер Чагир ТП 150 трансформатор пункти орқали тўлиқ электр энергия билан таъминланган бўлиб, ушбу маҳаллага 20 дона янги бетон таянчлар ўрнатилиб СИП кабеллар тортилди. 



Вилоят ҳокимининг Facebook мессенжерига Андижон шаҳридаги Ўзгариш ва Маданият МФЙларида яшовчи фуқаролардан электр таъминотидаги носозликлар бўйича келиб тушган мурожаатга асосан     ушбу ҳудуддаги аҳоли хонадонлари электр таъминотини яхшилаш мақсадида мурожаатга асосан “Рассом” электр узатиш тармоғидан чиқувчи ТП-131ни юкини енгиллаштириш учун ГКТП 250 кВА трансформатор пунктини олиб бориб ишга тушурилди. 

Ҳалқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир.

 Мурожаат қилинг, албатта муносабат билдирамиз. 


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram



Охирги ўзгариш: 07/11/2019 18:17 Кўрилганлиги: 2543
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 122
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг