Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон ва Избоскан туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари таҳлил қилинди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон ва Избоскан туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари таҳлил қилинди

Йиғилиш давомида вилоят раҳбари фуқароларни кўмир билан таъминлашда сусткашликка йўл қўймаслик лозимлигига эътибор қаратди. Маҳаллаларга ёқилғини етказиб беришда ҳам зарур тартиб ишлаб чиқилиши лозимлигини айтиб ўтди.


Вилоят ҳокими ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасидаги ҳолат билан танишиш мақсадида Андижон тумани, Куйган ёр шаҳарчаси, Ирригатор даҳасида мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Кун тартибидан асосан иккита масала, кўп қаватли турар жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларини аёзли кунларга шай ҳолатга келтириш ишлари ўрин олди. 



 Туманда 43 та кўп қаватли турар жойлар мавжуд бўлиб, айни пайтда уларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган ва бу борадаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда. Шу кунга қадар ҳудудларда ички кўчалар шағалланди, уйларнинг том қисмлари мукаммал таъмирланди. Вилоят раҳбари бугунги кундаги долзарб масала айнан яқинлашиб келаётган изғиринли кунларда аҳоли хонадонларида меъёридаги ҳароратни таъминлаб беришдан иборатлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бу борада мутасадди ташкилот вакилларига тегишли топшириқлар берилди. Шу билан бирга бутун вилоятимизда бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар кескин танқид остига олиниб, бу борадаги ишлар бевосита вилоят раҳбарининг назорати остидалиги уқтириб ўтилди.



Йиғилиш давомида маҳалла, ширкат раислари сўзга чиқиб, бевосита вилоят ҳокими бошчилигида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида ҳудудлардаги муаммолар босқичма-босқич бартараф этилаётганини таъкидлашди. Шу билан бирга вилоят раҳбари маҳаллий аҳоли вакилларини қийнаб келаётган масалаларни тинглади. Шу тариқа Куйган ёр шаҳарчаси, Ирригатор даҳасидаги бир қатор кўп қаватли турар жойларга ёз ойларида ичимлик суви етказишда муаммолар юзага келиши аниқланди. Мутасадди ташкилот вакиллари 2020 йили 9 километр ичимлик суви тармоғи янгиланишини билдириб, аҳоли хонадонлари ёзин-қишин об-ҳаёт билан тўлиқ таъминланишини таъкидлаб ўтишди. Шу билан бирга фуқаролардан бошқа масалалар бўйича мурожаатлар ҳам келиб тушди. Уларга ҳам шу ернинг ўзида вилоят ҳокими томонидан ижобий ечим топилди.

Йиғилиш давомида умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳам бу борадаги ишларни жадаллаштириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Зеро, айнан шунда таълим муассасаларига бораётган фарзандларимиз, қишки кунларда ҳам мақбул шароитларда зарур билимларни олиш имкониятига эга бўлишади. Дардига дармон истаб тиббий муассасаларига келган беморларга эса ҳар жиҳатдан қулай шароитларда малакали тиббий хизмат кўрсатилади.




Шу билан бирга кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминотини яхшилашга урғу берилди. Зеро, бир том остида 12-18 оила истиқомат қилаётган турар жойда бу масала янада долзарб аҳамиятга эга бўлади. Вилоят ҳокими айнан уларни бу борада бирлаштириш, уюшқоқлик билан қишки кунларга тайёрлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Туманда жами ҳисобда 40 та кўп қаватли турар жой мавжуд бўлиб, айни пайтда мутасаддилар томонидан улардаги ҳолатни яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Том қисмларини таъмирлаш, канализация тизимига улаш ишлари шулар жумласидандир. Вилоят ҳокими бугунги ҳарорат мўътадил бўлиб турган даврда бу борадаги ишларни имкон қадар жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.




Айни чоғда умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларида катта маблағ эвазига қурилаётган қозонхоналарга мақбул ҳолатда хизмат кўрсатишга ҳам тўхталиб ўтилди. Айнан куз-қиш мавсуми давомида улардан фойдаланишда малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди. Шу тариқа юқори самарадорликка эришиш, хоналарнинг ҳароратини меъёрига келтириш мумкинлигига урғу берилди. 




Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида бугун олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, ҳар бир кунни ғанимат билиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик, қурилиш-монтаж ишлари пировардида юртдошларимизнинг аёзли кунлардан беталофат чиқишига бевосита кўмаклашиши шубҳасиздир.







Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram





Киритилган вақти: 02/11/2019 19:15 Кўрилганлиги: 2521
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 186
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг