Бош саҳифа / Янгиликлар / Анджион тумани ҳокими У.Х.Исамидиновнинг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Анджион тумани ҳокими У.Х.Исамидиновнинг “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғоя асосида тадбиркорларга МУРОЖААТНОМАСИ

Ассалому алайкум ҳурматли Тадбиркорлар!

 

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видео селектор йиғилишида “Ҳар бир тадбиркорга-кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” деган бош ғояни илгари суриб, ушбу йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб бердилар.

Туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш борасида аниқ тадбирларни кўрмоқдамиз.

Давлатимиз раҳбари мухтарам Президентимиз томонидан масъул идоралар ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг “дардини эшитиб”, муаммоларини ҳал этиш бўйича янги тизим ўрнатиб бердилар, шунга асосан ҳар ҳафтанинг  Душанба, Сешанба ва Чоршанба кунлари “Тадбиркорлик куни” ўтказиб келинмоқда.

Ушбу “Тадбиркорлик куни”да шу кунга қадар 216 та тадбиркорлар ўзлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалардаги мавжуд муаммолари бўйича мурожаатлари ўрганилиб, шундан 190 та масалалари (88фоизи) ҳал этилди (12 таси амалдаги қонунчиликка тўғри келмаганлиги учун рад этилди).

Ҳурматли тадбиркорлар!

Туманда 2019-2020 йилларда умумий қиймати
1,5 трлн.сўмлик  инвестицияларни ўзлаштирилиши ҳисобига 39 та янги лойиҳалар Дастурини ишлаб чиқилган.

Шу ўринда, 2019 йил якунига қадар яна 308 млрд.сўмлик 28 та лойиҳаларни ишга туширишни олдимиз мақсад қилиб олганмиз. 

 

 

Яна бир муҳим масала, туманнинг И.Бакиров массиви ҳудудидаги “Айрилиш” махалла фуқаролар йиғинида 1 та кичик саноат зонасини ташкил этганмиз. Бу ерда ҳозирда 17 та тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 7.3 млрд.сўмлик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

 

Бугунги кунда мавжуд саноат зонасида 17 та лойиҳаларда ташаббускорлар томонидан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида
7,3 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 262 та ишчи ўринлари яратилади.

Бундан ташқари, қўшимча яна 2 та (Бўтақора, Найман қишлоқларида) янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун 5,4 гектар ер майдони ажратишни режалаштириб олдик.

 

Ҳурматли тадбиркорлар!

 

Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг январ ойида Хиндистон Давлатига ташриф буюриб, “Жўшқин Гужарат 2019” IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этди ва ушбу саммитда нутқ сўзлаб, Гужаратнинг улкан иқтисодий салоҳияти ва Андижон вилояти билан шериклик алоқаларидан келиб чиқиб, шоҳ Бобур туғилган ва улуғ Акбаршоҳ аждодларининг ватани бўлмиш Андижонда Ўзбекистон-Хиндистон минтақалари бизнес-форумини шу йили ўтказишни таклиф қилди ва Андижон шаҳрида жорий йилнинг 19-20 октябрь кунлари “Опен Андижон” I-Халқаро инвестиция форуми ўтказилди.

 

Ушбу форумда 31 та хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан вакиллар, шу жумладан хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги элчилари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда республиканинг барча қолган ҳудудларидан маҳаллий тадбиркорлар иштирок этишди.

 

 

 

Ушбу Форум доирасида Андижон тумани тадбиркорлари томонидан жами бўлиб 72 млн. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 5 та лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар шартномалари имзоланди.

Бундан ташқари, туманимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, улар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган салоҳият ва имкониятларимиз билан хорижий давлатларнинг вакилларидан иборат хорижий инвесторлар билан учрашувлар ўтказилди.

Ушбу учрашувларимиз натижасида туманимизда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, З.М.Бобур массивида 52,7 гектар ер майдонида “Андижон Фарм” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилиб, ҳозирда қиймати 101,5 млн. доллларлик 9 та фармацевтика йўналишида лойиҳаларимиз амалга оширилмоқда.

 Азиз дўстлар!

Шу ўринда бир муаммога тўхталиб ўтсам, хабарингиз бор Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан ўтган йилдан бошлаб тумандаги бўш ер майдонлари “Е-Ижро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди.

Хусусан, шу кунгача ташаббускор 17 нафар фуқаролар
аукцион орқали 2,8 гектар бўш ер майдонларини сотиб олдилар. Мазкур аукционда яна 19 та (3,4 га) ер майдонлари ҳам сотувда турибди.

Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган ҳар бир ташаббускор ушбу дастур орқали ўзига маъқул бўлган бўш ер майдонларини бемалол сотиб олишлари мумкин.

Жумладан, туманда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бино - иншоотлар ва ер майдонлари ажратиб бериш бўйича аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлар тўлиқ хатловдан ўтказилди.

 


Мисол учун: Андижон тумани, Хортум МФЙда жойлашган собиқ “Завроқ Гес ва Завроқ Гес-1” бино иншоотлари 2 млрд.сўм инвестиция киритиш ҳисобига                 45 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан объектда “Электр энергияси ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш бўйича “Эко Агро Алианс” МЧЖга сотилди.


Қадрли дўстлар!

Муҳтарам Президентимизнинг бевосита озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб бораётган одилона сиёсати туфайли туманда чорвачилик соҳасига ҳам эътибор кучайтирилди.


Маълумот учун: 3 йил давомида 2 минг 450 бош наслли қорамоллар чет давлатлардан олиб келинди.


Шунинг ҳисобига, туманимизда гўшт ишлаб чиқариш
ўтган йилга нисбатан 108,2 фоизга, сут ишлаб чиқариш                 107 фоизга ортди.

Туманда қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликни ривожлантириш бўйича жорий йилда жами            24 та лойиҳалар амалга оширилди.

Ушбу лойиҳалар учун 1,2 млрд.сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 130 та ортиқ янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Туманнинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятидан келиб чиқиб, ҳудудудда шоличилик фермер хўжаликларини ташкил этиш ҳисобига туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми оширилиб, аҳолининг мазкур маҳсулотларга бўлган эҳтиёжи қопланади.

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ҳудудда хом ашёни қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш имкониятлари бўйича 2018 йил давомида 315 минг. тонна мева-сабзавот (истъемолга 160 минг тонна, экспортга              110 минг тонна) етиштирилди.

Йил бошига қайта ишлаш корхоналари сони 4 тани, уларнинг умумий қуввати эса 4 минг 700 тоннани ташкил этди.

Жорий йилда тумандаги “МАСК” МЧЖ томонидан                    2,5 минг тонна маҳсулотларни (мош) қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилди.

Йил охиригача яна 1 та янги корхона ишга туширилиб, жами қайта ишловчи корхоналар сони 5 тага, қуввати
5 минг тоннага етказилади.

2020 йилда 3 та ёки 10 минг тонна қувватга эга мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналари ишга туширилиб, уларнинг жами сони 8 тага етказилиб, қайта ишлаш даражаси 16,8 фоизга етказилади.

Бундан ташқари, туманда мавжуд умумий сиғими               4200 тонна бўлган 7 та музлаткичларни ташкил этади.

Шу билан бирга, муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил
29 июлдаги ПҚ-4406-сонли қарори билан 1 та агрологистика марказлари ташкил этилиши белгиланган.

Ҳозирда туманидаги “Андижон технопарк” қўшма корхона шаклидаги МЧЖ томонидан 20 минг тонна йирик агролагистика маркази 2020 йилнинг март ойида амалга оширилади.

Қадрли дўстлар!

Бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас мамлакатимизда, жумладан, Ўрта Осиёда биринчи бўлиб Андижонда автомобилсозликка асос солинган. Ҳозирги кунда вилоятимизда фаолият олиб бораётган “ЎзАвтосаноат” АЖга тумандаги корхоналар автомобилсозликда 10 дан зиёд турдаги импорт махсулотларни махаллийлаштириш таклифини киритмоқда. Бунинг учун мавжуд барча ишлаб чиқариш корхоналарини ҳамкорликка таклиф қилмоқда.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қўламли ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимиз туб ўзгартиришлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларимиз самарасини янада ошириш мақсадида тадбиркорлар учун қулай имтиёзлар яратилмоқда.

Жумладан, хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши
5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда,              юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган                 қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ободонлаштириш ва

ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови тўлашнинг мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари ва қоидаларини қўллашга ҳақли эканликлари белгилаб берилди.

Тўғридан - тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисодиёт тармоқлари корхоналаридаги инвестициялар ҳажмидан келиб чиқиб фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузил-маларни ривожлантириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўловни тўлашдан озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари берилган.

 Ҳурматли тадбиркорлар!

 

Яна шуни айтиш керакки, Мухтарам Президентимизнинг шахсан топшириқлари билан тижорат банклари тизимида тадбиркорликни ривожлантириш борасида бир нечта имтиёзлар яратилди.

 

Эндиликда тадбиркорларга мутасадди тижорат банклари томонидан 3 йил муддатгача 6 ой имтиёзли даврь билан Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкасида (16 фоиз) кредит маблағлари ажратилади. Бунда энг кам иш хақининг 150 баробаригача бўлган миқдорда гаров таъминотисиз, яни сектор раҳбарининг хулосасига асосан кредит олиш мумкинлиги белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тижорат банкидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитларнинг 50 фоизигача (бунда 2 млрд.сўм) дан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади.

 

Ушбу жамғарманинг кафилликлари барча тижорат банклари томонидан қабул қилинади. Шунингдек жамғарма томонидан 8 млрд.сўмгача ажратилаётган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми (5 фоизи)ни компенсация тарзида қоплаб беради.

 

Қадрли ҳамюртлар ва ҳурматли тадбиркорлар!

 

Бугунги кунда туманимиз яратилган шарт-шароитлардан ва имтиёзлардан унумли фойдаланиш, шу билан бирга жонажон Ватанимиз ва вилоятимиз иқтисодиётининг тараққий этишига ўз хиссангизни қўшинг!

 

Ҳамиша юртимиз тинч, юртбошимиз омон бўлсин!

 

   Туманда тадбиркорлик фаолияти бўйича таклиф ва мурожатларингизни доимий иш фаолиятида бўлувчи қуйидаги телефонларга мурожат қилишингиз мумкун

 

1)    74 225-00-97,         2)  74 373-17-57,    3)  74 373-16-05

 

Эътиборингиз учун рахмат!


Киритилган вақти: 22/11/2019 17:12 Кўрилганлиги: 2519
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 172
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг