Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНЛИК ҲАРБИЙЛАРГА УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНЛИК ҲАРБИЙЛАРГА УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ


Ўзбекистонда Ватан ҳимоячиларини уй-жой билан таъминлаш бўйича қабул қилинган давлат дастури доирасида замонавий уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш ишлари изчил давом этмоқда.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги «Иттифоқ» массивининг энг баҳаво жойида қад ростлаган 5 қаватли 30 хонадондан иборат уйлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида хизмат қилаётган андижонлик ҳарбийлар учун қурилиб, фойдаланишга топширилди.



Ватан ҳимоячилар байрами арфасида ўтган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, мамлакатимизда ҳарбийлар, уларнинг оила аъзоларини муносиб рағбатлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Оиласидан хотиржам киши самарали меҳнат қилади. Бу эса ҳарбийлар учун икки ҳисса муҳимдир. Бундай эътибор зобит ва аскарларимизни халқимиз осойишталиги йўлида доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.



Янги хонадон калитларини бахтли оилаларга топшириш маросимида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулла Бузруков ҳарбий соҳага бўлаётган эътибор туфайли ҳарбий қисм ва муассасалар, дала-ўқув майдонлари инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда ҳарбийларга яратилаётган шароитларни эътироф этди. Ҳокимлик ҳамда ҳарбий-маъмурий сектори ҳамкорлигида олиб борилаётган кенг кўламдаги ишларга алоҳида тўхталди.



Подполковник Дилшодбек Парпиев асли Хўжаобод туманида туғилиб, вояга етган. Айни пайтда Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилмоқда.



-Ҳар қандай инсон ўз уйи бўлишини орзу қилади,-дейди у суҳбатда. –Мен ҳам истеъфога чиққач, Андижон вилоятида ўз уйим бўлишини орзу қилганман. Бугун ана шу мақсадлар амалга ошадиган кун экан. Оилам билан янги масканга кўчиб кираётганимдан бахтиёрман.

Асакалик Сарварбек Эргашев 11 йилдирки, Сурхондарё вилоятида хизмат қилади. Хизматидан, оиласидан, тақдиридан миннатдор. Негаки, унинг ёнида ҳамиша қўллаб-қувватлаб тургувчи турмуш ўртоғи Гулнозахон бор.



Андижондаги ўзгаришларни кўриб, шу замин фарзанди эканлигимдан фахрланаман,-дейди Гулнозахон Эргашева. –Телевизор орқали Хўжаобод тумани адирликларида янги шаҳарча барпо этилаётганини кузатиб, шу ерда яшашни орзу қилгандим. Ниятим холис экан. Бу хонадонда фарзандларимни эл-юрт корига ярайдиган ўғлонлар қилиб вояга етказишни, катта-катта тўйлар қилишни ният қилдим.




Уйларнинг калитлари ҳарбий хизматчилар, хизмат даврида ҳалок бўлган йигитларнинг оилаларига кенг жамоатчилик иштирокида тантанали топширилди.





Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Киритилган вақти: 07/01/2021 19:50 Кўрилганлиги: 2413
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг