Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонда нечта хусусий шифохона бор?
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда нечта хусусий шифохона бор?

Соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан яхшилаш масаласига бағишлаб жорйи йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиеёв мутассадиларга аниқ топшириқлар берган эди.

Уларни бажариш юзасидан Андижон вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан ўтказилган йиғилиш соҳадаги мавжуд имкониятлар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлилига ҳамда уларни бартараф этиш масалаларига бағишланди.


Хозирда Андижон вилоятида 200 дан зиёд хусусий тиббиёт муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан 32 хилдаги тиббий хизматлар кўрсатувчи 126 муассаса стационар шароитда, 162 таси эса амбулатор шароитда ахолига малакали хизмат килади.


2016 йилда соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни таъмирлаш ва реконструкция қилишга 50 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Аҳолининг ижтимоий даражасини яхшилаш, тиббий хизмат сифатини ошириш натижасида ўртача умр кўриш кейинги беш йил давомида ўртача 71 ёшдан 73 ёшга кўтарилди. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ўтган йилда 253 та янги иш ўринлари яратилиб, банд бўлганлар сони 3 мингдан ортди.


Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизими нодавлат секторини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокама этилди. Муҳокама якунига кўра тегишли топшириқлар берилди. Шу жумладан, қарор лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш, хусусий секторда фаолият кўрсатувчи шифокорларнинг малакасини ошириш, соғлиқни сақлашнинг мазукур йўналишида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб бориш ва бошқалар.

 манбаа: auz.uz



Киритилган вақти: 27/02/2017 09:57 Кўрилганлиги: 4299
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 84
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг