Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНДА МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНДА МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

Жорий йилнинг 27 июнь куни Андижон вилоятида ҳам матбуот ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган байрам кенг нишонланди. 





Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоятимизда фаолияти кўрсатувчи матбуот, газета, журнал, радио, телевидение ва интернет-журналистикага дахлдор касб эгалари жам бўлдилар. Бугунги кунда вилоятимиздаги босма, электрон оммавий ахборот воситалари, интернет хизматларида 40 дан зиёд жамоада 160 га яқин журналист ҳалол хизмат қилмоқда. Шунингдек, 2 та нашриёт ишлаб тургани Андижонда  яшаб, ижод қилаётган қалам соҳиблари учун ижодий майдон ва етарлича имкон яратиб берилганидан далолатдир.

  Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, соҳа ходимларини қизғин муборакбод қилди. Вилоятимиз ижтимоий – иқтисодий ривожланишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб, аҳолини, айниқса, ёшларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш, Ватанга садоқат ва бағрикенглик тушунчаларини кенг тарғиб қилиш борасида самарали меҳнат қилаётган журналистлар, матбаачилар ва ноширлар номини алоҳида эътироф қилди. Республика ҳамда вилоят матбуот ва оммавий ахборот воситаларида ҳар куни юртимизнинг ижтимоий – иқтисодий ҳаётини тезкор, изчил ва холис ҳамда юксак маҳорат билан ёритаётган бир гуруҳ журналистларга, ижодкорлар, устозларга “Фахрий Ёрлиқ” лар ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Тадбирнинг иккинчи қисми матбуотчилар ёзилган тўкин дастурхон устида кечди. Соҳа ходимлари бир пиёла чой устида суҳбатлашиб ҳордиқ чиқардилар. Вилоятнинг таниқли санъаткорлари томонидан айтилган шўх қўшиқлар даврага файз киритди. 

                                                                                                                                         

                  Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати


Охирги ўзгариш: 27/06/2019 17:01 Кўрилганлиги: 3220
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг