Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонда анъанавий кўрик-танлов бошланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда анъанавий кўрик-танлов бошланди

Ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида “Андижонни обод ва кўркам вилоятга айлантирайлик!” кўрик-танлови бошланди.

Вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ, кўрик-танловни бугун пахтаободликлар бошлаб беришди. Шу кундан эътиборан деярли ҳар куни вилоятимиз шаҳар ва туманларида анъанавий кўрик – танловнинг тадбирлари бўлиб ўтади ва 13 август куни вилоят бўйича якуний маданий дастур билан ниҳоясига етади.




Кўрик-танлов тегишли Низом асосида ўтказилади. Унга кўра, кўрик-танлов икки босқичда ўтказилиб,

Биринчи босқичда:

Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ ҳакамлар ҳайъати ҳар бир шаҳар ва туманларда бир кун давомида бўлиб, жойларда амалга оширилган ишлар билан танишадилар ҳамда Низомга мувофиқ баҳолайдилар.

Унда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилади:

  • ҳар бир ҳовлили хонадонда чиқинди ўралари намунали ташкил этилганлиги, хонадон, кўча, кўп-қаватли турар-жой бинолари, маҳаллалар, мулкчилик шаклидан қатъи назар давлат ва нодавлат ташкилотларида амалга оширилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг ҳолати; 
  • 2017 йил - “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳудудларни байрамона безатиш ҳолати;
  • ҳар бир маҳаллада “Ободлик кўнгилдан бошланади” шиори остида ўтказилган тадбирларнинг (маҳаллий санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури, маҳаллий ҳунармандларнинг кўргазмалари ва бошқалар) қай даражада ташкил этилганлиги;
  • ҳудудларда барпо этилган янги иншоотларнинг сони ва сифати, унинг маҳаллий инфратузилмага мувофиқлиги ҳамда уларни кенг жамоатчилик иштирокида фойдаланишга топширилганлиги (ёки топширишга тайёргарлик ҳолати).

Кўрик-танловнинг иккинчи – вилоят босқичи шаҳар, туманларда алоҳида жадвал асосида ўтказилади. Ушбу босқичда ғолибларни аниқлаш учун тозалик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ижтимоий ҳимоя йўналиши бўйича қилинган ишларни баҳоловчи вилоят ҳакамлар ҳайъати гуруҳи 10 балли тизим асосида қуйидагича баҳолайди:

-2017 йил - “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида шаҳар, туманлар марказлари, уларга кириб келаётган кўчалар, маҳаллалар, уларда жойлашган корхоналар ва маъмурий биноларнинг номлари илинганлиги, байрамона безатилиши, мустақиллик байрами шиорининг ўрнатилганлиги, шунингдек, хонадонларга кўча номи ва тартиб рақами илинганлиги, кўчаларнинг номланиши ва Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунига риоя этилиши ҳолати, ҳудуддарда амалга оширилган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари кўлами бўйича

-

10 баллгача.

- қабристонлар, зиёратгоҳларнинг ҳолати бўйича

-

10 баллгача.

- халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактаблари, болалар боғчалари бинолари, ер майдонлари, спорт иншоотлари ҳолати бўйича

-

10 баллгача.

- касб-ҳунар коллежлари, академик-лицейлар бинолари, ер майдонлари, спорт иншоотидаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларининг ҳолати бўйича

-

10 баллгача.

-соғлиқни сақлаш тизимидаги шифохоналар, поликлиникалар, ҚВПлар биноларини таъмирлаш, ер майдонларида амалга оширилган кўкаламзор-лаштириш юзасидан қилинган ишлар бўйича

-

10 баллгача.

- маданият ва спорт муассасаларининг ҳолати ҳамда улардан фойдаланиш даражаси бўйича

-

10 баллгача.

- маҳалла гузарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, милиция таянч пунктларининг ҳолати ва олиб борилаётган ишларнинг аҳволи

-

10 баллгача.

- бозорлар, савдо дўконлари, маиший хизмат иншоотлари ҳолати бўйича

-

10 баллгача.

Кўрик-танловнинг шаҳар ва туманларда ўтказиладиган ушбу босқичи мустақилликнинг 26 йиллик байрамига бағишланган концерт дастурларини (давомийлиги бир соат) намойиш этиш билан якунланади ва 20 баллгача мезон билан баҳоланади.

Иккинчи босқичда:

Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ ҳар бир шаҳар ва туманлар Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида мустақилликнинг йигирма олти йиллик байрамига бағишлаб халқ сайлини ташкил этиб, ўзларида ишлаб чиқарилган ҳалқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари ва бадиий-ижодий асарлар намуналаридан иборат кўргазма ташкил этадилар ҳамда маҳаллий санъаткорлар ижросидаги концерт дастурларини намойиш этадилар.

Баҳолаш мезони 20 баллгача.

Кўрик-танлов ғолибларини мукофотлаш қуйидагича амалга оширилади:

ғолиб бўлган шаҳар ва туманлар вилоят ҳокимлиги томонидан қуйидаги пул мукофотлари ҳамда вилоят ҳокимининг дипломлари билан тақдирланадилар:

Битта биринчи мукофот:

-

15 миллион сўм

Битта иккинчи мукофот:

-

10 миллион сўм

Иккита учинчи мукофот:

-

5 миллион сўмдан – 10 миллион сўм

Иккита рағбатлантирувчи

Мукофот:

-

3 миллион сўмдан – 6 миллион сўм.

Энг яхши бадиий дастурлар учун учта мукофот:

-

1 миллион сўмдан – 3 миллион сўм.

Шунингдек, кўрик-танловдаги фаол иштироки, ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ҳамда 2017 йил - “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини намунали амалга оширганлиги учун ҳар бир тумандан 
1 тадан маҳалла фуқаролар йиғини вилоят ҳокимининг махсус дипломи ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан мебель жамламаси билан тақдирланади.


Киритилган вақти: 25/07/2017 08:43 Кўрилганлиги: 4089
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 141
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг