Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНДА 2300 ГА ЯҚИН ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНДА 2300 ГА ЯҚИН ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокимлиги томонидан аҳоли учун кенгайтирилган қабул ўтказилди.







 Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов турли муаммолар билан келган фуқаролар ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатлари тинглади.  Шунингдек, ушбу боғда вилоятдаги корхона-ташкилот, бошқарма бошлиқлари, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар фуқаролар билан учрашиб, мурожаатлари юзасидан аниқ қарор ва ечим йўлларини таклиф қилдилар.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган бепул тиббий кўрикда истироҳат боғига ташриф буюрган фуқаролар ўз саломатлигини яна бир бор назоратдан ўтказдилар, зарурий маслаҳатлар ҳамда даволаниш учун йўлланмаларга эга бўлдилар. 1500 дан ортиқ фуқаро тиббиё масалалар бўйича ўз жавобларини олган бўлсалар, бандлик муаммоси энг долзарб масалалардан бири эканлигини инобатга олиб ташкил этилган  бўш иш ўринлари ярмаркаларида 48 нафар мурожаатчи иш билан таъминланди.

 Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг бешинчиси ҳам хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласи бўлиб, шу куни 35 нафар аёлларимиз янги иш жойларига эга бўлдилар. Яна 35 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилиб ўз тадбиркорликларини бошлашлари учун амалий кўмак кўрсатилди.

Бутун боғ ҳудудида вилоят ташкилотлари, корхоналари, бошқармалари, муассасаларининг кўргазмалари,. “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури бўйича берилаётган имкониятларни акс эттирувчи стендлар, таъминотчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилди. Жумладан, банк муассасалари, таъминотчи ташкилотлар мутасаддиларига зарур маслаҳатлар берилиб, келиб тушган мурожаатлар бўйича амалий чоралар кўриш вазифаси юклатилди. Банкларга мурожаат қилган 131 нафар фуқаронинг 95 та (шундан 35 нафари аёллар)сига 2 млрд.га яқин имтиёзли кредитлар қисқа муддатларда ажратиладиган бўлди ва натижада 100 дан ортиқ иш ўрни яратилади. қолган 36 нафар аҳоли вакилларига кредит олиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва топшириш ҳақидаги тушунчалар берилди.

Кун бўйи давом этган мулоқотда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган жами 2293 нафар юртдошимизнинг оғзаки мурожаатларини тингланди. Келиб тушган мурожаатларнинг 1426 таси ёки 62.2% и ижобий ҳал этилди. 867 нафарига эса тушунчалар берилди ёки ўрганиш учун ижрога йўналтирилди. Жумладан, шаҳар-туманлар кесимида 323 нафар фуқаролар мурожаатлари билан танишилди. 131 нафари имтиёзли ва тадбиркорлик кредитлари бўйича, 54 нафари электр тармоқлари йўналишида ҳамда 28 нафари сув масалалари бўйича мурожаат қилдилар. Шунингдек, соғлиқни сақлаш, судлар тизими, прокуратура ва ички ишлар, халқ таълими, мактабга таълим ва бошқа соҳалар бўйича 1707 нафар фуқаро муаммолари ўрганилди.

Кун давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари А.Ю.Мавлоновнинг сайёр қабули ўтказилди ва ушбу қабулда ҳам вилоят аҳолиси вакиллари ўз саволлари юзасидан тегишли жавобга эга бўлдилар.

Бирма-бир суҳбат асосида вилоят ҳокими юқоридаги каби мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

      

   Вилоят ҳокимлиги                                                                                                   Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 24/06/2019 16:36 Кўрилганлиги: 256
 
Жами мурожаатлар: 1360 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 268 (20%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 88
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг