Бош саҳифа / Янгиликлар / Хонободдаги шошилинч хабарнома ўз тасдиғини топмади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Хонободдаги шошилинч хабарнома ўз тасдиғини топмади


Жорий йилнинг 4 август куни Ижтимоий тармоқлар орқали “Андижон ҳокимлиги томонидан Хонобод шаҳрига вилоят ҳудудидаги хусусий корхоналар ва бюджет ташкилотларини жалб этиш бўйича акс эттирилган буйруқ” номли хабарлар тарқалди.


Андижон вилоят ҳокимлиги Мақолада келтирилган ҳужжатларни сохта эканлигини билдиради. Вилоят ҳокимлигидаги ҳар бир ҳужжат, жойларга ижро учун юборилишидан олдин, рўйхатга олиниб, махсус дафтарга қайд этиб борилади. Бироқ мақолада кўрсатиб ўтилган  “Хабарнома” ҳокимлик томонидан рўйхатга олинмаган ва қайд этиш дафтарчасида мавжуд эмас. Айнан 4 август куни Хонобод шаҳрида ҳеч қандай йиғилиш бўлиб ўтмаган, ҳеч қандай ҳашарчилар келиб мажбурий меҳнатга жалб этилмаган. Вилоят ҳокимлиги, ижтимоий тармоқларда тарқаган “Хабарнома”да вилоят ҳокими имзоси билан берилган хабарларни ёлғон деб билади ва бутунлай инкор этади.

Дарҳақиқат, айни вақтда Хонобод шаҳрида 38 гектар майдонда бир вақтни ўзида 3 минг нафар мижозни қабул қилиш имкониятига эга бўлган 1000 та  дала-ҳовли, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, миллий чойхона ва замонавий ресторанлар, спорт майдонлари, қўйингки дам олиш учун зарур бўлган барча шароитлар эга туристик зонани барпо этиш учун қурилиш ишлари, бунёдкорлик ишлари билан бирга ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида, электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ трубаларини тортиш ва шаҳарчанинг бошқа инфратузилмасини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги кунда Хонтоғ ҳудудида қурилаётган 2 сотихдан иборат дала-ҳовлилар Андижон вилояти ҳудудидаги қурувчи ташкилотлар, тадбиркорлар ва ишбилармонларга ўз маблағлари эвазига, ўзлари истагидаги лойиҳалар асосида қуриш учун ер участкалари Хонобод шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратиб берилган. Шу боис мазкур қурилиш ишларига ҳеч қандай корхона ташкилот ва бюджет ташкилотлари ходимлари жалб этилмаган.

Юқоридагиларга асосан бу каби уйдирма хабарлар, Андижон вилояти ҳокимлиги ва ҳокимини обрўсизлантиришга қаратилганини инобатга олиб, вилоят ҳокимлиги ушбу хабарни фейк ва ёлғон хабар деб қабул қилишиларини сўраймиз. Андижон вилояти ҳокимлиги Хонобод шаҳридаги қурилиш ишлари билан танишиш истагини билдирган Республикамиздаги барча оммавий ахборот воситаси ходимларини, интернет журналистлари ва блогерларги Хонобод шаҳрига келиб қурилиш жараёнлари билан танишишга таклиф қилади. Яқин кунларда вилоят ҳокимлиги томонидан Хонободда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кенг оммага ёйиш мақсадида Пресс-тур ташқил қилиниши кўзда тутилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги ўз ҳудудида ҳар қандай мажбурий  меҳнат аломатларига йўл қўймайди ва буни қатъий назорат остига олган.

 

 

Андижон вилояти ҳокимлиги


Охирги ўзгариш: 08/08/2019 21:25 Кўрилганлиги: 3318
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 138
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг