Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИН ҲАҚИДА
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИН ҲАҚИДА

Жорий йилнинг 15 июнь куни эрталаб Андижон шаҳридаги 1-кичик даҳа “Ёйилма” МФЙ жойлашган тўрт қаватли 1-уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлди.  Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Андижон вилоят ИИБ маълумотига кўра, мазкур  ёнғинда ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар йўқ. Аҳолининг уйларига ёнғин туташмаган. 




Ёнғин ҳақидаги хабар Фавқуллодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўйича навбатчилик қисмига соат 09.10 да келиб тушган ва зудлик билан ҳодиса жойига жами 12 та, 10 та  асосий ва 2 та махсус ёнғин ўчириш автомобиллари жалб этилган. Биринчи машина ҳодиса жойига 09.17 да етиб борган. Ўт ўчирувчилар томонидан қуршовга олинган ёнғин соат 09.55 да бутунлай бартараф этилган.

 Ёнғин содир бўлган мазкур ҳуддудга вилоятнинг мутасадди раҳбарлари етиб бориб, вазиятни назоратга олган. Шунингдек, тез тиббий хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари ўз вазифаларини бажармоқда.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

 

                                                                                                                                                 Андижон вилояти ҳокимлиги        Матбуот хизмати


Охирги ўзгариш: 15/06/2019 11:16 Кўрилганлиги: 410
 
Жами мурожаатлар: 1360 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 268 (20%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 77
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг