Бош саҳифа / Янгиликлар / Аҳоли билан очиқ мулоқотлар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Аҳоли билан очиқ мулоқотлар

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон ва Асака тумани аҳолиси билан учрашди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон ва Асака тумани аҳолиси билан учрашди.

Жумладан, Андижон тумани Хартум қишлоғидаги Гузар маҳалласида бўлиб ўтган очиқ мулоқот давлат ҳокимияти идораларининг халқ билан яқинлиги, ислоҳотларнинг самарадорлиги ва фуқароларнинг ҳукуматимизга бўлган ишончи ортиб бораётганини ўзида ифода этди.

Маҳалла фуқаролари, вилоят ва туман ташкилотларининг раҳбарлари иштирокидаги тадбир аввалида вилоят ҳокими республикамиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этган сайлов жараёни, унда андижонликларнинг фаол иштирок этганлигини таъкидлади. Бу ўз навбатида юртдошларимизнинг фуқаролик масъулияти, сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий маданияти ортиб бораётганининг ёрқин ифодаси эканлигини билдирди.

Албатта, амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад халқимиз турмуш фаровонлигини янада яхшилашдан иборат. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак.

Ҳар бир оилага кириб бориш, фуқароларнинг мурожаатларини эътибордан четда қолдирмаслик ва муаммоларнинг ўз вақтида ечимини топиш зурур. Айниқса, коммунал хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва ёшлар тарбияси доим долзарб аҳамиятга эга. Жойларда "Халқ қабулхоналари"ни ташкил этиш одамларнинг дардини эшитиш, очиқ мулоқотда бўлишнинг энг мақбул усулидир.

Шундан сўнг вилоят ҳокими иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди. Жумладан, меҳнат фахрийси Бекмирза Мадраҳимовнинг аҳолига суюлтирилган газ баллони етказиб бериш ва кўмир билан таъминлашни тартибга солиш юзасидан ўртага қўйган муаммоси шу жойнинг ўзида тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ечимини топди. Фуқаро Дилфузахон Тўхтаеванинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида ер ажратиш ва молия муассасаларидан кредит олиш масаласида берган саволи бўйича масъул идораларнинг раҳбарларига аниқ кўрсатмалар берилди. Кўпдан буён қийнаётган муаммо ҳал этилаётганини кўрган тадбиркор ўз миннатдорчилигини билдирди.

Учрашув давомида Истиқлол кўчасида ичимлик суви таъминотини яхшилаш, Пиллакаш кўчасини асфалътлаш, транспорт хизматини яхшилаш, маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари барпо этиш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби қатор масалалар атрофлича кўриб чиқилди.


Manba:auz.uz


Киритилган вақти: 18/12/2016 16:29 Кўрилганлиги: 4704
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 172
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг