Бош саҳифа / Янгиликлар / Абитуриент – 2018: ТЕСТ СИНОВЛАРИ АДОЛАТЛИ ВА ШАФФОФ БЎЛАДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Абитуриент – 2018: ТЕСТ СИНОВЛАРИ АДОЛАТЛИ ВА ШАФФОФ БЎЛАДИ

Мамлакатимиздаабитуриентларни 2018-2019 ўқув йилида олий таълим босқичига қабулқилиш учун тест синовлари такомиллаштирилган ҳолда, адолатли ва шаффоф ўтказилиши кўзда тутилган. Бу борада вилоятимизда қандай ишлар амалга оширилаётганлиги ва мазкур жараёнга тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида давлат тест марказининг Андижон вилояти бўлими бошлиғи Ҳусниддин Алиев билан суҳбатлашдик.


-Ҳозир олий ўқув юртига ўқишга кириш истагидаги ёшлар ва улар ота-оналарини битта савол ўйлантиряпти: бу йил тест синовлари қандай ўтади?

-Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 16 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида бу жараённи қандай ўтказишга доир вазифалар белгилаб берилган. Шунга кўра, 2018-2019 ўқув йилида иқтидорли ёшларнинг олий таълим муассасаларида ўқишлари учун саралаш тест синовлариВазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги“Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”гиқарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги янги Низом асосида ўказилади.

-Ушбу ҳужжатларда тест синовларининг ўн беш кун мобайнида ўтказилиши айтиб ўтилган. Бу, қандай амалга оширилади - олий ўқув юртлари ёки фанлар кесимидами ва таълим йўналишлари бўйичами?

-Ҳа, бу йилги энг катта янгиликлардан бири, тест синовлари 1-15 август кунлари катта сиғимли павилонларда 2 сменада, таълим йўналишлари кесимида ўтказилади.

Вилоятимизда тўртта олий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишларигаўқишга қабулқилиш учун тест синовларини ўтказиш учун Андижон Олимпия захиралари коллежининг спортманежи биринчи павильон, Андижон давлат университети хорижий тиллар факультетининг спорт зали иккинчи павильон сифатида танлаб олинди.

Ушбу бинолардагипавильонлардабиринчи сменада эрталаб соат 8дан 11 гача 2520 нафар ва иккинчи сменада кундузги соат 15 дан 18 гача 2520 нафар, бир кундажами 5040 абитуриент тест синовларини топширишлари режалаштирилган. Абитуриентлар талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани тўғрисидаги натижалар тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайти www.dtm.uz орқали эълон қилинади ҳамда олий таълим муассасаларига хам бу маълумот етказилади.

- Ҳусниддин Маҳмудович, яна қандай янгиликлар ҳақида бугун гапириш мумкин? Эшитишимизча, тест саволлари сонида ҳам ўзгаришлар бўлибдими?

-Аввалги йиллардагидан фарқли равишда, тест синовлари давомида ҳужжатларни расмийлаштириш ва тўлдириш ҳақидаги мажбурият ва вазифалари абитуриентларга олий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлга қадар ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида Низомда белгиланган тартибда тушунтирилади. 29-31 июль кунлари олий таълим муссасаларининг қабул комиссиялари томонидан абитуриентларга ДТМ рухсатномалари, тест топширадиган бинонинг режа-чизмаси ва эслатма тарқатилади. Ҳар бир абитуриент ДТМ рухсатномаларини ўз вақтида олиши шарт.Чунки, унда тест синовларини топшириш учун қайси бинога, нечанчи сменада ва қайси вақтда келиши ёзиб қўйилади.



Тест саволлари сонидаги ўзгаришлар ҳам тўғри. Жорий йилда тест топшириқлари китобидаги тестлар сони ҳар бир фандан 30 тадан, жами учта фандан 90 та бўлади. Тест топшириқларини ечиш ва жавоблар варақасига белгилашлари билан биргаликда 90 та тестга 3 соат,60 та тестга 2 соат ва 30 та тестга 1 соат вақт берилади.

-Қандай ҳолатларда абитуриент тест синовларига қўйилмайди ёки четлаштирилади?

-Агар у тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан тест синовлари давомида фойдаланса, тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса, тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганидан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса, ушбу абитуриент тест синови жараёнидан четлаштириладива натижалари чиқарилмайди.

-Абитуриентларни павильонларга киритишдаги текширувлар бу йил қаттиқроқ бўлади, деб эшитдик. Шу тўғрими?

- Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан назорат хизмати постларидаги металлодетекторлар орқали текшириб киритиладилар. Абитуриентларнинг шахсини идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинога тегишли ҳудудга киритиш, бинолардаги ва хизмат постларидаги видеоёзувлар сақланиши хам таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тест синовлари ўтказиладиган залларга видеокузатув камералари ўрнатилади ва тест синовларижараёнини жамоатчилик ва ота-оналар кўриб, кузатиб боришлари учун шароит яратилади. Буларнинг барчаси тест синовларинингадолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлайди, албатта.

Қўшимча сифатида шуни ҳам айтиш жоизки, абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин кутиш жойлари ва тест жараёнинионлайн тарзда кузатиш учун қулай шарт-шароитлар яратилади.


Киритилган вақти: 04/06/2018 12:35 Кўрилганлиги: 4799
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 113
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг