Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНДА БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС САРҲИСОБИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНДА БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС САРҲИСОБИ

Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус доирасида якунланаётган йил давомида олиб борилган саъй-ҳаракатларнинг ўзига хос сарҳисоби сифатида беш кун давомида Андижонда ўтказилган тантанали маросимнинг якуний кунида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

 Вилоятимизда 7 ёшдан 30 ёшгача 1 млн 280 мингдан зиёд ёшлар бўлиб, ўтган йил мобайнида уларнинг 260 минг нафари маданият ва санъатга, 380 минг нафари жисмоний тарбия ва спортга, 253 минг нафари компьютер технологияларига, 387 минг нафари эса китобхонлик йўналишларига қамраб олинди. Ёшлар ўртасида 7 минг 150 дан ортиқ оммавий жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари ўтказилиб, уларга 541 минг нафардан ортиқ фуқаролар жалб этилди. Уларнинг 216 минг нафари хотин-қизларни ташкил этади. Жорий йилда, вилоятимиз спортчилари Ўзбекистон чемпионатида жами 1 936 та (шундан 496 та олтин, 712 та кумуш ва 728 та бронза) медалларни қўлга киритган бўлса, Осиё ва Жаҳон чемпионатида жами 119 та (шундан 50 та олтин, 27 та кумуш ва 42 та бронза), Халқаро турнир ва чемпионатларда жами 502 та (шундан 171 та олтин, 152 та кумуш ва 179 та бронза) медалларга эга бўлдилар.

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан икки карра ўсиб, медал жамғариш бўйича мамлакатимиз ҳудудлари орасида Андижонлик ёшлар етакчи.  

Тадбирда барча йўналишлар бўйича пешқадам ёшлар китоб ҳамда спорт жиҳозлари харид қилиш учун 30 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача бўлган сертификатлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Тенгдошларига ҳар жиҳатдан ўрнак бўлувчи фарзандларни тарбиялаётган оналар вилоят ҳокими томонидан маиший техника жиҳозлари билан тақдирландилар. Ўқувчилари энг зукко китобхон сифатида эътироф этилган Қўрғонтепа, Хўжаобод, Жалақудуқ туманларидаги қатор мактабларга уч машина китоб совға қилинди.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ




Охирги ўзгариш: 06/12/2019 22:20 Кўрилганлиги: 3444
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 147
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг