Бош саҳифа / Янгиликлар / 3 МИЛЛИАРД СЎМЛИКДАН ЗИЁД ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ...
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

3 МИЛЛИАРД СЎМЛИКДАН ЗИЁД ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ...



Жорий йилнинг 1-чораги давомида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Андижон вилоят бўлими ва бўлинмалари ҳузурида ташкил этилган «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан 1514 та эҳтиёжманд оилага, 338 та «Темир дафтар»га ва 362 нафар «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 3 миллиард 414 миллион 813 минг сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан, 1129 та эҳтиёжманд ва «Темир дафтарга» киритилган оилаларга ва 89 нафар «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга 1 млрд. 749 млн. 322 минг сўмлик моддий ёрдам берилди. 280 та эҳтиёжманд ва «Темир дафтарга» киритилган оилаларга ва 23 нафар «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга 226 млн. 99 минг сўмлик кундалик истеъмол товарлари тарқатилди.

367 та эҳтиёжманд ва «Темир дафтарга» киритилган оилаларга ва 197 нафар «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга 1 млрд. 183 млн. 953 минг сўмлик дори воситалари ва соғлигини тиклаш учун моддий ёрдамлар берилди.

8 та «Темир дафтар»га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари мавжуд эҳтиёжманд оилаларнинг бандлигини таъминлаш учун 61 млн. сўмлик паррандалар тарқатилди. 3 нафар «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга бандлигини таъминлаш учун 72 млн 111 минг сўм ҳамда 36 та эҳтиёжманд ва «Темир дафтарга» киритилган оилаларга ва 50 нафар «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга 122 млн. 328 минг сўмлик моддий ёрдамлар берилди.


Киритилган вақти: 27/04/2022 14:42 Кўрилганлиги: 167
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 94
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг