Бош саҳифа / Интерактив / Юридик шахслар учун / Кўчма савдо фаолиятини амалга оширишга рухсатнома
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Кўчма савдо фаолиятини амалга оширишга рухсатнома

Кўчма савдо фаолиятини амалга оширишга рухсатнома

Давлат хизматини кўрсатиш натижасини тақдим этувчи масъул органнинг номи

Андижон вилояти ҳокимлиги

Юқори турувчи ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Соҳа

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Давлат хизматини кўрсатиш натижаси

Рухсатнома

Давлат хизмати кўрсатиладиган мурожаатчилар тоифаси

·         Юридик шахс

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

·         Анъанавий

Мурожаат этиш усуллари

·         Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

·         Анъанавий почта хизмати

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

7 иш куни

Амал қилиш муддати

Кўчма савдо фақат юридик шахслар томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг савдони амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва жойлари кўрсатилган ҳолдаги рухсатномалари асосида амалга оширилади

Хизмат ҳаққи

Бепул

Хизматни анъанавий кўрсатиш регламенти

Регламентни юклаб олиш.pdf (262)


Талаб қилинадиган ҳужжатлар ва уларни берувчи давлат органлари


Давлат хизматини кўрсатиш учун талаб қилинадиган хужжатлар

Ҳужжатларни йиғувчи субъект

Ҳужжатни тақдим этувчи орган

Юклаб олиш

1

Кўчма савдо фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома олишга ариза

Аризачи



2

Кўчма савдо обйектинининг вақтинчалик жойлашув схемаси

Аризачи




Давлат хизматини кўрсатиш тартиби (босқич ва тақдим этиш жараёнлари)


Босқич

Субъект

Тадбир

Давлат органи роли

Муддат

1

туман(шаҳар) "Ягона ойна" маркази

Аризачи ўз аризасини туман(шаҳар) "Ягона ойна" маркази орқали тақдим этади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

-

2

"Ягона дарча" маркази

"Ягона дарча" ходими:

1. Аризани қабул қилади ҳамда унинг тўғри тўлдирилганлигини текширади;

2. Аризачига унинг ҳужжатларини қабул қилинганлиги бўйича тилхат ёзиб беради. Ушбу тилхатда аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда "ягона дарча" маркази ходими томонидан қабул қилинган ҳужжатлар рўйхати ёзилган бўлади.

3. Аризаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига қабул қилинган аризани киритади.

4. Сканерланган ҳужжатлар нусхасини қонунчиликка асосан ўзида сақлаб қолади.

5. Аризани туман(шаҳар) савдо департаментига ҳамда кадастр бошқармасига жўнатади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

1 иш соат

3

Туман(шаҳар) ҳокимликлари қошидаги савдо департаменти

Туман(шаҳар) ҳокимликлари қошидаги савдо департаменти рухсатномани бериш учун керак бўлган барча ма`лумотларни мустақил равишда тўплайди.

Туман(шаҳар) ҳокимликлари қошидаги савдо департаменти барча ҳужжатларни ўрганиб чиққандан сўнг комиссия барча а`золарининг розилиги билан рухсатномани бериш бўйича қарор қилади. Қарор асосида рухсатнома расмийлаштирилади ҳамда "ягона дарча"га юборилади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

7 иш куни

4

"Ягона дарча" маркази

"Ягона дарча" маркази комиссиядан рухсатномани олади ва аризачига топширади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

1 иш соат


Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси


НҲҲ тури

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи

Рўй. №

Қабул қилинган сана

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарори

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

ПП-1047

26/01/2009

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори

ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (ҳизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

№ 75

13/02/2003

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори

Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида

№ 407

26/11/2002


 

Хизматдан фойдаланиш   Мурожаат ҳолатини билиш


Охирги ўзгариш: 20/09/2018 11:24 Кўрилганлиги: 7051
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 215
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг