Бош саҳифа / Интерактив хизматлар / Ишонч телефони регламенти
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Ишонч телефони регламенти

Андижон вилояти ҳокимлигининг "Мурожаатларни 74-225-80-00 рақамли ишонч телефони орқали қабул қилиш"
РЕГЛАМЕНТИ

 

1. Хизматни ёритиш (паспорт)

1.1. Хизмат номланиши

Мурожаатларни 74-225-80-00 рақамли “Ишонч телефони” орқали қабул қилиш.

1.2. Хизмат натижаси

Ҳокимликга келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва қонун талабларига қатъий риоя этган ҳолда кўриб чиқилишини ташкил этиш ва назорат қилиш, бу борада тезкор ахборот алмашинувини таъминлаш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш.

1.3. Хизмат кўрсатиш органи

Андижон вилояти ҳокимлиги

1.4. Ҳуқуқий асос

Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 11-сентабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни.

1.5. Хизматдан фойдаланувчи

Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахслари ёки уларнинг қонуний вакиллари.

1.6. Ижро муддати

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонундан келиб чиқиб, мурожаат масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари раҳбар томонидан, истисно тариқасида асослантирилган билдирги орқали кўпи билан билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Таклиф келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.

 

2. Хизмат олувчиларга маълумот бериш

2.1. Маълумот ҳажми ва таркиби:

Соҳавий хизматлар бўйича кўриб чиқилган мурожаатлар бўйича якуний жавоб хатида мурожаатда келтирилган масаланинг ечими юзасидан аниқ маълумотлар баён этилади.

2.2. Батафсил маълумот бериш

Бир шахснинг айнан бир масала бўйича олдинги мурожаатига жавоб берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати агар уни қонунда белгиланган кўриб чиқиш муддати ўтмаган бўлса бу ҳақда муаллифга тушунтирилади.

2.3. Мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат бериш

Ҳокимлик ходимлари томонидан мурожаат муаллифларига ҳуқуқий маслаҳат берилиши тақиқланади.

 

3. Хизмат кўрсатиш

3.1 Иш вақти

Мурожаатлар “Ишонч телефони” орқали 24 соат давомида узлуксиз қабул қилинади.

 

4. Хизмат кўрсатиш тартиби

4.1. Хизмат кўрсатиш учун ундириладиган ҳақ

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш хизмати – бепул.

4.2. Рад этиш асослари

Муаллиф томонидан шахсига оид маълумотлар берилмаган тақдирда, унга Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан мурожаати кўриб чиқилмаслиги тушунтирилади

 

5. Сифатни таъминлаш

5.1. Сифат кўрсаткичлари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг келиб тушган мурожаатларини амалга оширишлари учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини самарали таъминлаш.

5.2. Сифатсиз хизматдан шикоят этиш

Кўрсатилган хизматдан қониқиш ҳосил қилинмаганида, жисмоний ва юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

 


Маълумотлатнинг янгиланган санаси: 15.04.2024-йил


Киритилган вақти: 15/04/2024 20:18 Кўрилганлиги: 551
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 118
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг